UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  0 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  2 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  4 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  2 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  4 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0

Муҳтарам Юртбошимиздан байрам туҳфаси: Андрей Микляев ва Тимур Кападзе тақдирланишди Янгиликлар

Муҳтарам Юртбошимиздан байрам туҳфаси: Андрей Микляев ва Тимур Кападзе тақдирланишди

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб байрам шукуҳи кезиб юрибди. Жойларда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига атаб катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.

Бугун мана шундай тадбирлардан бири “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти бошқарма биносида бўлиб ўтди. Тадбир давомида бир неча нафар темирйўлчилар қатори “Локомотив” профессионал футбол клубининг икки вакили ҳам тақдирланди. “Локомотив” футбол клуби бош мураббийи Андрей Микляев ҳамда жамоамиз сардори, тажрибали ярим ҳимоячи Тимур Кападзе муҳтарам Президентимиз томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Маълумот учун, ушбу нишон Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил, 1 июлдаги фармонига мувофиқ таъсис этилган.

Ушбу нишон билан юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик-тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, миллий маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни ватанпарвар, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг барча соҳаси вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирланади.

Эсдалик нишонни “Локомотив” ПФК вакилларига “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти бошқарув раиси Ачилбай Жуманиязович Раматов топширди. Шу ўринда “Локомотив” ПФК бош мураббийи Андрей Геннадьевич Микляев ҳамда жамоамиз сардори Тимур Тоҳирович Кападзени ушбу эсдалик нишони билан табриклаймиз. Яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!

“Локомотив” ПФК маъмурияти.







Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика