Муҳриддин Зоиров: "Суперлигага чиқиш учун футболчиларда иштиёқ кучли"
23 мар 2023 13:47
Янгиликлар


Муҳриддин Зоиров: "Суперлигага чиқиш учун футболчиларда иштиёқ кучли"
- "Ғиждувон" билан ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўйинга ютиш учун чиқандик ва бунга эришдик.
- Бу ўйинда пенальтидан гол ура олмадингиз. Бунга нима сабаб бўлди? Пенальти тепишни мураббий айтдими ёки ўзингиз тепишга қарор қилдингизми?
- Пеналтини тепишни ўзим ҳоҳладим. Бундай хатолар ҳаммада бўлади. Худо хоҳласа, кейинги ўйинларда гол ураман.
- "Шўртан"да катта ўзгаришлар бўлди. Янги мураббий ҳақида фикрингиз?
- Янги мураббийлар штаби билан ҳаммаси яхши, биз бир жамоамиз.
- Трансфер ойнаси очилган вақти сиз "Машъал"да кўриниш бердингиз. нима учун "Машъал"да қолмай "Шўртан"га қайтдингиз?
-"Машъал"га борганим рост. "Шўртан" раҳбариятлари мен билан боғланиб жамоага кераклигимни айтишди. Кўпроқ вақтим "Шўртан" клуби билан ўтган ва уларнинг юзига оёқ қўйиб кета олмасдим. "Машъал" ҳам яхши жамоа.
-"Шўртан" мавсумни яхши бошлаб олди. Жамоа Суперлигага чиқа оладими?
- Ҳаммаси Оллоҳдан. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Суперлигага чиқиш учун футболчиларда иштиёқ кучли.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар