UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  122 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев: "Имкон" асосан 2000-2001 йилда туғилган футболчилардан иборат" Янгиликлар

Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев: "Имкон" асосан 2000-2001 йилда туғилган футболчилардан иборат"

Олтиариқнинг “Имкон” ва Фарғонанинг “Истиқлол” жамоалари ўртасидаги назорат учрашувидан сўнг, “Имкон” клуби раҳбари Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев сайтимизга интервью берди.

- “Имкон” футбол клуби 2003 йилда ташкил топган. Айрим сабабларга кўра жамоамиз фаолияти вақтинча тўхтатилган эди, яқинда қайтадан шакллантирдик. Клубимиз ўз стадионига эга. Ҳомийларимиз кўмаги остида ҳозирги кунда стадионимиз қайтадан таъмирланмоқда. Жорий мавсумда ўз олдимизга футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилигида муносиб иштирок этишни ният қилганмиз. Шунингдек яқинда бўлиб ўтадиган “Наврўз кубоги” мусобақаларида ҳам қатнашиш режамизда бор.

Ҳозирги кунда асосий эътиборимизни жамоамизни қайтадан шакллантиришга қаратганмиз. Келажакда “Имкон” клуби қошида футбол мактаби ташкил этмоқчимиз.

Жамоамиз асосан 2000-2001 йилларда туғилган ёш футболчилардан иборат. Жамоамизнинг уй учрашувларини ўтказадиган стадиони “Имкон арена” деб номланган бўлиб, бу стадион ўз бағрига ўн минг томошабинни сиғдира олади. Жамоамиз бош мураббийи илгари ҳам бизда ишлаган Камол Жўнашев ҳисобланади, унга Дилшод Райимжонов ёрдамчи мураббий сифатида яқиндан ёрдам беради – дейди Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика