UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  20 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Муборак шаҳрида паралимпиячилар муносиб тақдирланишди ФОТО Янгиликлар

Муборак шаҳрида паралимпиячилар муносиб тақдирланишди ФОТО

Муборак туманида яна бир тантанали маросим бўлиб ўтди.

Биразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги паралимпиа ўйинларида спортнинг сузиш тури бўйича мутлоқ ғолиб бўлган спортчилар Фотима Амилова, Шохсанам Тошпўлатова ва Димитрий Хорлин Муборакдаги "Баҳром Вафоев" стадионида минглаб мухлислар қаршисида муносиб тақдирландилар.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу чемпионларимизни нуфузли мусобоқада қатнашишларини таъминлашда бош ҳомийлик қилган юртимиздаги йирик корхона, Муборак Газни Қайта Ишлаш Заводи (МГҚИЗ) бевосита кенг кўламдаги ишларни амалга оширди.

Юртимиз байроғини балндларга кўтариб, юксак марраларни забт этган ғолибларимиз, Фотима Амилова учта медаль (олтин, кумуш ва бронза) қўлга киритган бўлса, Шохсанам Тошпўлатова эса иккита бронза медалини ўзиники қилди. Яна бир спортчимиз Димитрий Хорлин эса кумуш медалга эга чиқди.

Бош ҳомий Муборак Газни Қайта Ишлаш Заводи (МГҚИЗ) ғолибларига «Кобалт» автомашиналарини топширди. Тантанали маросимни, Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Шаропович Рўзиев кириш сўзи билан очиб тадбир иштирокчилари ва ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Маросимда маратабали меҳмонлар, Муборак Газни Қайта Ишлаш Заводи (МГҚИЗ) директори Элмурод Қурбонов, Муборак туман ҳокими Панжи Эгамбердиевич Аллақулов, Муборак Нефт Газ Конлар бошқармаси бошлиғи Шермат Журақулович Шамсиев, вилоят ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбаев, вилоят прокуратураси бошлиғи Салом Самадов Исматовичлар ва яна бир қанча мартабали меҳмонлар иштирок этдилар.

Шундан сўнг, тадбирга таклиф этилган хонандалар, Умирзоқ Қувватов ва Ўзбекистон эстрадаси юлдузи Севинч Мўминова тадбирга келганларга ўз чиқишлари билан манзур бўлдилар. Тадбирда иштирок этган туман «Камолот» ЙИҲ ва бир қанча мактаб, коллеж ўқувчилари иштирок этдилар. Шу куни марказий стадионнинг қайси бурчагига қараманг мустақил ҳур Ўзбекистонимизнинг байроғи ҳилпираб турарди. Бундай ажойиб тадбирларга назар солиб, юртимиз ҳақиқатдан жаннатмакон диёр эканини ҳис этасиз.

Қуйида этиборингизга байрам тантаналаридан фотолаваҳаларни тақдим этамиз


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика