UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  2 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  33 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  8 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0

Клопп дўстини қўллаб-қувватлаш учун Паралимпия Ўйинларига борди Янгиликлар

Клопп дўстини қўллаб-қувватлаш учун Паралимпия Ўйинларига борди

"Ливерпул"нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Париждаги Паралимпиадага ташриф буюрди.

У парабадминтон мусобақаларида қатнашган дўсти Войтек Чижга мухлислик қилди. 

Улар 20 йилдан ортиқ дўст бўлиб келишган. Чиж профессионал футболчи бўлган ва Кёльннинг "Фортуна" жамоасида ўйнаган, аммо у жиддий жароҳат олган ва охир-оқибат оёғи ампутация қилинган.

Кейинчалик Войтек параспортга кириб келган. У узунликка сакрашда Германия шарафини ҳимоя қилган. Паралимпия Ўйинларида унинг еттита медали бор, шундан тўрттаси олтин. Сўнгги йилларда у Янги Зеландияда яшаб, у ерда янги спорт тури – парабадминтонни кашф этди. У ушбу спорт тури билан атиги уч йил олдин шуғуллана бошлаган бўлса-да, Паралимпия Ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.



Афсуски, Войтек Париждаги биринчи иштирокида Клопп қаршисида олтин медалга даъвогар британиялик Дэн Беттелга имкониятни бой берди. "Daily Mail" хабарига кўра, 44 ёшли паралимпиячи британияликни мағлуб этиш учун яна 2-3 йил вақт талаб қилинишини айтган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика