

33 ёшли португалиялик "бўрилар" билан 2022 йил ёзига қадар шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб Твиттердаги саҳифасида эълон қилди.
Жорий мавсум Моутинью "Вулверхэмптон"нинг АПЛдаги барча ўйинларида қатнашиб, битта гол муаллифига айланди. Кеча, у "Борнмут"га қарши ўйинда жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди ва учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.



