Моутиньо "Вулверхэмптон" билан шартномасини узайтирди
04 июл 2022 20:11
Янгиликлар
Моутиньо "Вулверхэмптон" билан шартномасини узайтирди
Португалиялик ярим ҳимоячи Жоау Моутиньо "бўрилар" билан шартномасини узайтирди.
Хабарларга кўра, келишув кейинги мавсум сўнгига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ 35 ёшли футболчи "бўрилар"да юқори маош олувчилардан бири бўлиб қолиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди, унинг клубдаги маоши ўзгармайди.
Моутиньо 2018 йилнинг июлидан бери "Вулверхэмптон" сафида тўп суради. Ўтган мавсум ярим ҳимоячи жамоаси сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг "бўрилар" билан аввалги шартномаси шу ёзда якунига етиши керак эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар