

"Ювентус"га бўлган ҳурматимиз керагидан кўп бўлмади. Менинг вазифам футболчиларни ўйинга яхши тайёрлаш эди. Аммо "Ювентус" - бошқа даража, буни тан олиш керак. Сифат, барқарорлик, тажриба ва билим.
Ушбу жамоанинг асоси Бонуччи ва Кьеллини. Бу рақибга ҳужумда кўпроқ эркинлик беради. Тўпни йўқотишдими? Муаммо эмас, ҳимоячилар ўша ерда пайдо бўлишади. Гол уришимиз мумкин эди, аммо буни уддалай олмадик. Ўйинимиздан кўнглим тўқ" - дейди Моуринью.



