UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  0 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  1 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  2 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5

Моуринью: "Биринчи ўйинда "Буде-Глимт"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганимизга қарамасдан, кучлироқ эканлигимизни билардим" Янгиликлар

Моуринью: "Биринчи ўйинда "Буде-Глимт"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганимизга қарамасдан, кучлироқ эканлигимизни билардим"

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Конференциялар Лигаси 1/4 финали жавоб учрашувида "Буде-Глимт" устидан қозонилган ғалаба (4:0) ҳақида фикр билдирди.

"Асосийси, ярим финалга чиқанимиз. Биринчи дақиқаларданоқ юқори босим ўтказдик, шиддатли ва ҳимояда ишончли ўйнадик. 2:0 бўлиб турган пайтда ўйинда ғалаба қозонишимизни ҳис қилдик.

Биринчи ўйинда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганимизга қарамасдан, кучлироқ эканлигимизни билардим. Тўғрисини айтсам, ушбу рақибни тўртта ўйинда фақат бир марта мағлуб этганимизни қабул қилиб бўлмайди. Аммо бу ғалаба ҳаммасидан муҳим эди. 1:2 ҳисоби 5:2 га айланди. Сифатли ўйнаш – бу яхши. Ғалабага эришиш– ажойиб. 

Сифатли ўйиндаги мағлубият фақат жамоанинг ўзига хослиги ҳақидаги ўйлар билан ўзини юпатадиганларни хурсанд қилиши мумкин. Аммо улар ҳеч нарса ютмайдилар.

Ишонаманки, "Рома" одамлар ўйлагандан ҳам яхшироқ ўйнайди. Биз узоқ вақт давомида ютқазмадик, буни ирода кучига боғлаш жуда осон. Гап шундаки, бизда уюшган жамоа бор ва биз бундан-да яхшироқ ўйнай оламиз. 

Танаффусда футболчиларга гап рақибни камситиш, Норвегиядагидек 6:1 ҳисобида ғалаба қозониш эмас, ярим финалга чиқиш эканлигини айтдим. Жамоа эса бунга лойиқ эди", – деди португалиялик мутахассис.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика