Моуринью: "Агар ПСЖдагилар мени қидираётган бўлса, унда топа олишмапти. Чунки биз гаплашмадик"

Administrator
10 май 2023, 21:28
Мураббий ПСЖга ўтиши борасидаги саволга жавоб берди.

"Рома" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью ПСЖ клуби у билан боғлангани борасидаги саволларга жавоб берди.

"Агар ПСЖ мени қидираётган бўлса, унда топа олишмапти. Чунки биз гаплашмадик", -дейди Жозе Моуринью.

Аввалроқ, Жозе ва ПСЖ клуби ўртасидаги музокаралар давом этаётгани хабар қилинганди. Бироқ, мураббий ушбу миш-мишларни рад этди.

Маълумот учун, Жозе Моуринью 2021 йилдан бери "Рома"ни бошқариб келмоқда. Клуб мураббий билан Конференциялар Лигасинининг тарихдаги биринчи ғолибига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Sky Sports Italia