Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" Европа лигаси ғолибига айлана олади"
13 апр 2017 20:45
Янгиликлар
Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" Европа лигаси ғолибига айлана олади"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Андерлехт"га қарши бўлиб ўтадиган Европа лигаси илк чорак финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Андерлехт" - ўз услубига эга яхши жамоа. Улар кўп прессинг уюштиришади ва иқтидорли футболчиларга эга. Ғалаба қозонмоқчи бўлсак, ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак.
Бизда жавоб учрашуви ҳам бор, аммо биринчисида яхши ўйнаш муҳим. Биз бу турнир ғолибига айлана оламиз. Ғалаба Чемпионлар лигаси йўлланмасини тақдим этади, аммо соврин ҳам қўлга киритамиз. Чемпионлар лигасига чиқиш учун бу турнир ва миллий чемпионатда бор кучимизни ишга соламиз" - дейди Моуриньо.
Фикрлар