

“Ғалаба учун иккита асосий номзод бу – “Ювентус” ҳамда “Барселона”дир. Улар финалгача боришига ишончим комил. Барча Роналду ва Месси ҳақида гапирмоқда. Бироқ, мен улар ҳақида эмас, уларнинг клубларига тўхталмоқчиман. Мен мураббийман ва футбол жамоавий ўйин бўлиб қолаверади. Туринликлар ва каталонияликарда тажриба, қобилият билан биргаликда асосий (Роналду ва Месси) футболчилар ҳам бор. Бундай юқори савиядаги ўйинчилар ҳар қандай клубни янада кучли қилади.” – дейди 56 ёшли мутахассис.



