Моуриньо: "Допинг-офицерлар бизга УЕФА Суперкубогидаги ғалабани нишонлашга имкон беради деб умид қиламан"

Aslanov Jasurbek
8 авг 2017, 11:19
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикрича, допинг-офицерлар УЕФА Суперкубогида ғолиб бўлган жамоага байрам қилишга ҳалақит бермасликлари лозим.

8 август куни МЮ "Реал" билан соврин учун курашади. Олдинроқ МЮ ҳимоячиси Фил Жонс "Аякс"га қарши Европа лигаси финал баҳсидан сўнг допинг-текшируви пайтида допинг-офицерни сўккани учун икки учрашувга дисквалификация қилинган эди.

"Қайси жамоа совринни ютмасин, допинг-офицерлар ғалабани нишонлашга ва шу онлардан роҳат олишга имкон беради деб умид қиламан" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror