Моуриньо: "Англияда муаммо бўлмаслиги керак"
05 июл 2021 00:20
Янгиликлар
Моуриньо: "Англияда муаммо бўлмаслиги керак"
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Евро чорак финалида Англиянинг Украинани 4:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида гапирди.
"Украинага қарши ўйин Англия учун жуда осон ўтди. Жуда осон. Албатта, жамоа яхши ўйнади ва ўз мақсади сари яна бир қадам ташлади. Ўйлашимча, уларда муаммолар бўлмаслиги керак.
Англия 5:0 ҳисобида ғалаба қозониши мумкин эди. Жамоада ҳеч қандай муаммо йўқ. Жароҳатлар ҳамда дисквалификациялар йўқ. Ҳозир улар ярим финалда. Ушбу босқич қийинроқ бўлади, чунки Дания Украинага қараганда хавфлироқ. Бироқ Англия барибир кучли жамоа, улар ишончли ўйин намойиш эта олади", — дейди Жозе.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 ярим финали доирасида Англия — Дания ўйини Лондонда бўлиб ўтади. Учрашув 8 июлга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 0:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
21:36
Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди 3
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар