Мората: "Атлетико" "Ювентус"га қарши қандай ўйин кўрсатишни яхши билади"

Mirjalol Normatov
12 мар 2019, 21:33
"Атлетико" форварди Альваро Мората ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасида "Ювентус"га қарши жавоб ўйинидан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи учрашувда, энг асосийси - ғалаба қозониш эди ва биз буни уддаладик.  Бу "Атлетико". Биз Туринга жуда яхши имконият билан етиб келдик. Бугунги баҳсда қандай ўйин кўрсатиш кераклигини яхши биламиз", - деди ҳужумчи.

Илк учрашувда мадридликлар Хосе-Мария Хименес ва Диего Годинларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалабага эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com