Альваро Мората учун даъвогарлар маълум

10 авг 2026, 00:50
Янги мавсумда "Комо" бош мураббийи 33 ёшли испаниялик ҳужумчи Алваро Моратага умид боғламаяпти.

Бу ҳақда футбол инсайдери Николо Скира ёзмоқда.

Журналист ҳужумчи хизматига қизиқувчи клублар гуруҳини ажратиб кўрсатди. Булар Ла Лиганинг "Депортиво" ва "Хетафе" жамоалари, шунингдек МЛСнинг "Атланта Юнайтед" жамоасидир. 

Бундан ташқари, Скиранинг қайд этишича, Мората Саудия Арабистони, Мексика ёки Қатар чемпионатига ўтиши мумкин. Аммо, ҳужумчига қизиқиш билдирган ушбу мамлакатларнинг аниқ клубларини келтирмади.

Мората ўтган мавсумда "Комо" сафида барча мусобақаларда 30 та ўйин ўтказиб, битта гол ва битта ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/NicoSchira