Альваро Мората "Комо"дан "Леганес"га ижарага ўтди

28 авг 2026, 23:50
"Леганес" "Комо" клуби билан Альваро Моратанинг 2026/27 йилги мавсум учун ижара трансфери борасида келишувга эришди.

33 ёшли испаниялик ҳужумчи янги жамоасида 21-рақам остида тўп суради. Келишувда футболчини кейинчалик сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Мората ўтган мавсумни "Комо" сафида ўтказди. У А Серияда 26 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширган, аммо гол ура олмаган.

"Реал Мадрид", "Ювентус", "Челси", "Атлетико" ва "Милан"да ҳам тўп сурган тажрибали ҳужумчи энди фаолиятини Испаниянинг Сегунда дивизионида давом эттиради.

image_2026-08-28_23-08-49.png

Ўхшаш янгиликлар


Манба: cdleganes.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›