Модрич Брозовични "Реал"га ўтишга кўндира олмади
16 мар 2022 19:32
Янгиликлар
Модрич Брозовични "Реал"га ўтишга кўндира олмади
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич клуб ва "Интер" футболчиси Марсело Брозович ўртасидаги музокараларда иштирок этди.
Манбанинг таъкидлашича, 29 ёшли ярим ҳимоячи музокаралар жараёнида ҳамюрти Модрич иштирок этганига қарамай, "Интер" билан шартномасини узайтиришга қарор қилган. Қайд этилишича, Хорватия терма жамоаси сардори Брозовични "Реал"га ўтишга кўндиришга уринган, бироқ у рад жавобини берган.
Италия ОАВлари Брозовичнинг янги шартномасида йилига 6 миллион евро янги маош кўзда тутилгани ва бу битим 2026 йилгача амал қилиши ҳақида ёзишган.
29 ёшли хорватиялик футболчи 2014/15 йилги мавсумда "Интер" сафига Загребнинг "Динамо"сидан келиб қўшилганди.
Жорий мавсумда у Италия чемпионатида 26 ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар