Модрич: "Роналду 1000 та гол уришига ҳеч қандай шубҳам йўқ"

Sherzod Nurmatov
3 сен 2026, 14:10
"Милан" ярим ҳимоячиси Лука Модрич собиқ жамоадоши Криштиану Роналду фаолияти давомида 1000 та голдан иборат довонни забт этишига ишонмоқда.

Айни дамда "Ал Насср” сафида тўп тепаётган 41 ёшли португалиялик юлдуз ҳисобида 978 та гол бор.

"Криштиану Роналду ва 1000 та гол? Криштиану — ақл бовар қилмас футболчи. У феномен, ҳақиқий "йиртқич" ва бу натижага эришишига ҳеч қандай шубҳам йўқ.

Унинг амалга оширган барча ишлари, ҳозирда ҳам буни давом эттираётгани ва ҳар бир ўйинда бор кучи билан, юз фоиз курашиши фақат ҳайрат уйғотади. "Реал"да биргаликда эришган ва ютган нарсаларимиз сабаб мен унга алоҳида ҳурмат ва илиқлик билан қарайман, шунинг учун у бу маррага имкон қадар тезроқ эришади деб умид қиламан. Аммо унинг олдида камида яна бир йил бор ва юқорида айтганимдек, у буни уддалашига ишончим комил. Бу шунчаки ҳайратланарли. У яна қанча ўйнашни истайди билмайман, лекин ҳатто 50 ёшгача ўйнашни хоҳласа ҳам гол уришда давом этаверади.

Унинг гол уриш қобилияти ақл бовар қилмас даражада, лекин энг муҳими — унинг характери, ўзига ва ўз кучига бўлган ишончи. Бу чинакам мўъжиза", – деди Модрич.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›