Модрич: "Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритмасам, мен учун ҳеч нарса ўзгармайди"

Aslanov Jasurbek
19 ноя 2018, 12:58
"Реал" ярим ҳимоячиси ва Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич "Олтин тўп" учун ўз имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

"Бундай соврин учун асосий даъвогарлардан бири бўлиш - мен учун шараф. Агар уни қўлга киритсам, мендан бахтлироқ инсон бўлмайди.

Аммо бундай бўлмаса - ҳеч нарса ўзгармайди. Йилни яхши ўтказдим, ҳаммаси шу" - дейди Модрич.

Эслатиб ўтамиз, Модрич ФИФА томонидан топшириладиган The Best совринини қўлга киритди ва ЖЧ-2018нинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal