UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  1 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  1 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  41 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  6 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  32 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  11

Миржалол Қосимов: "Майдонда иккинчи Миржалол Қосимов ҳам йўқ" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Майдонда иккинчи Миржалол Қосимов ҳам йўқ"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Озарбайжон билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Биз учун ҳар бир ўйин муҳим саналади. Бугун намлик юқори эди ва бу футболчиларни югуришига қийинчилик туғдирди. Ўйин якунига келиб шогирдларим чарчаб қолишди. Ўйинда гол уриш учун вазиятлар юзага келди. Аммо уни ҳал этишда шошма-шошарликка йўл қўйдик. Сентябрда бизни Осиё ўйинлари кутиб турибди.

-Ўйиндан олдин сиз Озарбайжон таркибида техник жиҳатдан кучли футболчилар жамланган деб айтгандиз. Эни ҳам бу фикрингизни билдира оласизми?

-Ҳа. Техник жиҳатдан кучли футболчилар кўп жамоангизда. Тўғри, бугун кўп нарсалар ўхшамади. Лекин бу ўртоқлик ўйинику. Бугун биз ўзимизнинг майдонимизда ўйнагандек бўлдик. Ўзбекистондан келган мухлислар бизни чиройли тарзда қўллаб-қувватлаб туришди.

-Озарбайжон таркибида кўплаб легионерлар бор эди. Нимага сизнинг жамоангизда легионерлар йўқ?
-Бугун биз легионерларсиз ўйнадик. Улар айни пайтда ўз чемпионатларида иштирок этишмоқда.

-Сизни футболчиларни танлашда кўп танқид қилишди. Бугун Ўзбекистон иккинчи таркиби билан ўйнади десак бўладими?
-Ҳа, бизни мундиалга йўл ололмаганимиздан сўнг танқид қилишди. Ҳозир таркибимизда ёшартириш ишлари олиб борилмоқда. Янги футболчилар жалб этилмоқда. Кейинги мундиалда кўплаб футболчиларимизнинг ёши ўтиб қолади. Шунинг учун кўпроқ ёшларни жалб этмоқдаман. Биз бугун билан эмас, эртани ўйлаб ишлаяпмиз.

-Бугун ҳар иккала жамоалар деярли иккинчи таркиби ўйнашди. Лекин майдонда зерикарли футбол бўлди. Осиё чемпионати шу қадар кучсизми?
-Осиё ўйинларида 1991-1993 йилларда туғилган футболчилар қатнашишади. Шу боис, биз янги жамоани шакллантираяпмиз ва Осиё ўйинларига тайёргарлик кўряпмиз.

-Бугунги ўйинда Озарбайжон чемпионатининг энг кучли ҳужумчилари тўп суришди. Шуларнинг орасидан сиз билан бирга тўп сурган Назим Сулеймановга ҳеч бўлмаса 30% ўхшайдиган ҳужумчиларни кўрдингизми?
-Бугун майдонда иккинчи Назим йўқ эди. Шунингдек, иккинчи Миржалол Қосимов ҳам йўқ эди. Биз Назим Сулейманов билан бирга ўйнаганимиздан хурсандман. Айни пайтда техник жиҳатдан кучлироқ футболчилар жамланишган. Лекин Назим бошқача футболчи эди. У ўйиннинг "нозик" тарафларини ҳис этиб ўйнарди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика