UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  0 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  0 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  3 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  4 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  24

Миржалол Қосимов: "Шомуродовнинг ўйини қониқарсиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Шомуродовнинг ўйини қониқарсиз"

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашуви якунлангач ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

- Жуда ҳам қизиқарли, шиддаткор ва жанговор ўйин гувоҳига айландик. Шу каби учрашувлар мухлисларга ёқади. Бугун стадионга келган ишқибозлар яхши, сифатли футбол кўришди. Қўқондан ташриф буюрган мухлисларга катта раҳмат айтаман. Гарчи улар уйларига тушкун кайфиятда қайтишаётган бўлсада, футболдан завқ олишди, деб ўйлайман.
Натижадан қониқдик. Ўйинда кўплаб вазиятлар яратдик. Лекин улардан фойдаланиш коэффициенти паст. Бугун чизиқлар орасида бироз бўшлиқ пайдо бўлди. Айрим футболчиларимиз терма жамоа ихтиёридан етиб келишгани боис бироз толиқиш бўлди. Аммо бу футболда бўлиб турадиган нарса.

- Элдор Шомуродовнинг ўйини хусусида фикрингиз қандай?

- Элдор Шомуродовнинг ўйини қониқарсиз. Авваламбор Элдор иқтидорли футболчи саналади. Индивидуаль жиҳатдан ҳам кучли футболчи. Аммо бу йилги ўйинлари анча пасайди. Омади чопмаяпти, демаган бўлардим. Шомуродов ўз устида ишлашни пасайтириб юборди. Унинг ҳаёли четга кетиш шекилли. Футболчи шартномаси тугагунга қадар ўйнаб бериши керак. Футболни мажбуран ёки таниш-билишчилик билан ўйнатиб бўлмайди.
Яқинда унга статистикани кўрсатдим, ҳужумчи учун гол муҳим. Шомуродов эса жорий мавсумда ҳали чемпионатда бирорта гол ургани йўқ. Имкон қадар Шомуродов билан алоҳида гаплашиб, унинг ҳолатини яхшилашга ҳаракат қиляпман. Умид қиламанки, давралар оралиғида ўз спорт формасини тиклайди ва иккинчи даврада ўзини яхши тарафлама кўрсатади.

- Ёшлар билан ишлаш қийин бўлмаяптими?
- Таркибда 16-17 ёшли футболчилар йўқ. 20 ёшдан ошган футболчиларни ёш дейишни бас қилиш керак. Таркибдаги футболчиларимизнинг барчаси қизлар билан гаплашадиган бўлган, уларни нимаси ёш? Мана оддий мисол, "Аякс"ни қаранг? Булар аллақачон улғайиши керак.

- "Қўқон-1912" жамоаси ўйини ҳақида қандай фикрдасиз? Бугун уларнинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди...

- "Қўқон-1912" жуда яхши жамоа. Ҳасанов ажойиб жамоани шакллантирмоқда. Таркиб жиҳатдан ҳам яхши футболчилар йиғилган. Легионер ҳужумчи Райевац ҳам яхши имкониятларга эга футболчи. Биз ҳам бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик.
Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика