UZ

Сўнгги янгиликлар

07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  1 07:30Расман. "Ал Насср" яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олди  3 07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0 02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  3 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  26 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  3 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  7 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  2 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогидаги минимал вазифани бажариб, гуруҳдан чиққанимиз билан ишқибозларимизни табриклайман!" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогидаги минимал вазифани бажариб, гуруҳдан чиққанимиз билан ишқибозларимизни табриклайман!"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган АГМК – "Зомин" (4:1) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтди. Ишончли ғалаба эришиб, мухлисларга қувонч бағишлаганимиздан хурсандман. Ўзбекистон кубогидаги минимал вазифани бажариб, гуруҳдан чиққанимиз билан ишқибозларимизни табриклайман!

"Зомин" жамоаси ҳам бугун етарлича қаршилик кўрсатишга уринди, ўтган ўйинларда бекорга очко олмаганини исботлади. Лекин биз рақибни кераклигича ўрганиб, уларга қарши аниқ режа асосида ўйнадик. Ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. 

Жамоамиз ўйиндан-ўйинга ўз футболини яхшилаб, керакли натижаларга эришмоқда. Буёғига Суперлига ўйинлари давом эттирилади. Яқин 1 ой давомида чемпионат доирасида 7 ўйинда иштирок этамиз. Навбатдаги учрашувларга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларни хурсанд этиш учун ишлаймиз", – деди олмалиқликлар устози.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика