UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  0 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  2 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  4 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  8 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  30 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  12 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  15 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  6 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  32 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0

Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда дуранг ўйнадик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда дуранг ўйнадик"

Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" – ОКМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Қизиқарли ва очиқ ўйин гувоҳига айландик. Иккала жамоа ҳам ғалабани мақсад қилиб, майдонга тушганди. Биринчи бўлимни ғалаба билан тарк этдик. Яхши имкониятларни юзага келтиргандик. Ҳисобда олдинда бораётганимизда Санчес рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Футбол шундай эпизодлардан иборат. Кимдир бундан фойдаланади, кимдир аксинча. Шу боис, ҳақли равишда дуранг ўйнадик, деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилганди. 

- ОКМКнинг яхши ўйин намойиш этгани ҳамда кўп вазият яратганини инобатга олсак, клуб бугунги баҳсда 1 очко ишладими ёки 2 очко бой бердими?

- Насиб қилганига эришамиз. "Металлург"га қарши ўйинда ҳам жуда кўп имконият яратгандик. Бекободликлар йўллаган бешта зарбанинг тўрттаси голга айланди. Биз эса йигирмага яқин зарба йўлладик. 

- Омадсиз ўйинлардан сўнг жамоа ўйинидан қониқдингизми?

- Биз принципиал жиҳатдан яхши ўйин намойиш этмоқдамиз. Бекободликларга қарши баҳсда ҳам ўйинни назорат қилдик ва ёмон ўйин намойиш этмадик. Футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Бугун ҳам биринчи бўлимда 2:1 ҳисобида олдинда эдик, иккинчи бўлимда Рубин Санчесда яхши вазият юзага келганди, аммо у рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда гол ура олмади. Бошқа жамоалар сингари бугун "Пахтакор"га қарши бор кучимизни ишга солдик. Олдимизга 3 очко олиш вазифаси қўйилганди. Бугун иккинчи бўлимда оқсадик, қулай вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Яна шундай кетсак, жамоа муваффақиятсизлик тубига ғарқ бўлади. Аммо бизда ҳали бундай эмас. Бугун ҳам ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Жамоада ҳеч қандай инқироз йўқ. Бу нормал ҳолат.

- "Металлург"га қарши баҳсдан сўнг деярли барча чизиқда ўзгариш қилдингиз. Бу футболчиларнинг аввалги ўйинлардаги чарчоқ аломати билан боғлиқми ёки уларга берилган вазифани бажаролмагани билан боғлиқми?

- Шуни эсдан чиқариш керак эмаски, яна уч кундан кейин ўйинимиз бор. ОЧЛ сафаридан сўнг Бекобод клуби билан охиригача кураш олиб бордик. Ўзим кўп ротация қиламан. Кейинги ўйинни ҳам инобатга олганмиз. 


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика