Миржалол Қосимов: "Келаси сафар бундай натижа такрорланмайди"

Aslanov Jasurbek
4 дек 2023
"Эйр Форс" ҳамда ОКМК ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-тур ўйинидан (3:2) сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Жамоа биринчи бўлимда 0:3 ҳисобида ютқазди, аммо иккинчи бўлимда ўзгаришлар бўлди ва ОКМК 2та гол уришга муваффақ бўлди.

- Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик, ўтказиб юборган учала голимиз ўз айбимиз билан оддий вазиятлардан содир бўлди. Йигитлар иккинчи бўлимда ҳаракат қилишди ва бу ҳисобни қисқартира олдик. Футбол 90 дақиқа ўйналади. Бу ҳам бир натижа, аммо умид қиламан, келаси сафар бундай натижа такрорланмайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia