Мино Райола: "Реал" томонидан Погбага катта қизиқиш бўлганди, лекин МЮ уни қўйиб юбормади"

Tolibjon Qosimov
21 дек 2019, 15:12
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола француз қишдаёқ "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Поль совринлар ютишни, омадли ва бахтли бўлишни хоҳлайди. У буларни "Манчестер Юнайтед" билан бирга қилмоқчи. Ҳа, "Реал" томонидан Погбага катта қизиқиш бўлганди, лекин МЮ ўз вақтида уни қўйиб юбормади. Биз бу тарихдан фожиа ясамаймиз. Мен футболчининг тўлиқ розилиги билан ишлаяпман", - деди Райола.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: The Telegraph