UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  5 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  2 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  27 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  9 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  18 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1

Миллий футбол марказининг вазифалари, спорт боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланилиши тақиқланадиган стадионлар, футбол тренерларини рағбатлантириш тизими. Президент қарорида яна нималар белгилаб қўйилган? Янгиликлар

Миллий футбол марказининг вазифалари, спорт боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланилиши тақиқланадиган стадионлар, футбол тренерларини рағбатлантириш тизими. Президент қарорида яна нималар белгилаб қўйилган?

Президентнинг 3 ноябрь куни имзолаган “Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мамлакат футбол тизими соҳасида қатор янгиликлар белгиланди.

Қарорда таъкидланишича (ҳужжат нусхаси Championat.asia`да бор), ушбу қарорни тайёрлашда Аргентина, Венгрия, Марокаш ва Франциянинг профессионал футболни ривожлантириш бўйича тажрибаси жойига чиқиб ўрганилган. 

Миллий футбол маркази

Қарорда Миллий футбол марказининг асосий вазифалари белгилаб қўйилди. Жумладан:

- илғор хориж тажрибасини ўзлаштириш ҳамда тажрибали халкаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда тренер ва футболчиларни замонавий, инновацион методикалар, илмий-таҳлилий ёндашув асосида тайёрлаш; 

- барча даражадаги футбол-таълим муассасаларида ягона ёндашув асосида футболчиларни тайёрлашни ташкил этиш ҳамда уларни илмий ва методик таъминлаш;

- футболчиларни тайёрлашнинг барча босқичларини рақамлаштириш орқали шаффоф саралаш (селекция) ишларини ташкил этишда инсон омили аралашувини кескин қисқартириш; 

- жойлардаги футбол академиялари ва мактабларидан саралаб олинган энг иқтидорли ва юқори маҳоратга эга футболчиларни — терма жамоаларга номзодларни замонавий футболга мос усул ва фалсафа асосида профессионал тайёрлаш; 

- футболчиларга замонавий таълим бериш, жумладан чет тили ва Ўзбекистон тарихи фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш, футбол соҳасига йўналтирилган касбларга ўқитиш тизимини жорий этиш;

- футбол бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, илғор хорижий спорт технологияларини жалб этган ҳолда соҳани ривожлантиришга эришиш; 

- футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва ривожланишини доимий назорат қилиб бориш ҳамда уларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиш, шу жумладан футбол-таълим муассасаларига спорт тиббиёти йўналишида илмий-методик ёрдам кўрсатиш ва футболчиларда ўткир, сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва даволашни ташкил этиш.

Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази

Қарор билан, шунингдек, Осиё футбол конфедерацияси талаблари асосида футбол, футзал ва соҳил футболи тренерларига тегишли лицензиялар бериш ягона тизим асосида Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази орқали амалга оширилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан боғлик ишларни жойларда самарали амалга ошириш учун ҳудудий футбол ассоциацияларида уларнинг маблағлари ҳисобидан алоҳида мутахассис лавозими киритилади.

Республика футбол академияси

Қарорда таъкидланишича, Республика футбол академияси барча ёш тоифалари бўйича терма жамоаларга профессионал футболчиларни етказиб бериш бўйича бош футбол-таълим муассасаси ҳисобланади. Ўқувчиларининг умумий контингенти 154 нафарни ташкил этиб, улар 13—19 ёш тоифаларидан иборат бўлади. 

Ўқувчилар “Олимпик” ва бошқа профессионал футбол клубларида фаолият олиб боради ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этиши таъминланади.

Ҳудудий футбол академияларида 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларининг умумий контингенти 154 нафарни ташкил этиб, улар 12—18 ёш тоифаларидан иборат бўлади. Мазкур академиялар ҳузурида спорт клуби ташкил этилади ҳамда республика ва халкаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этиши таъминланади.

Миллий футбол маркази Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида барпо этилаётган Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази ва унга туташ ҳудудда ташкил этилади. У ерда зарур бино-иншоотлар, футбол майдонлари, футзал ва футбол ёпиқ иншоотлари, меҳмонхона, Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, сузиш ҳавзаси, ошхона каби объектлар барпо этилади.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Миллий футбол марказини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида 2024—2025 йилларда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига келгусида ЎФАга ажратиш учун 10 йил муддатда, 3 йиллик имтиёзли давр билан 50 млн доллар фоизсиз кредит ажратилади.

Миллий футбол маркази ва Республика футбол академиясида юқори малака ва кўникмага эга бўлган, илғор хорижий тажрибани ўзлаштирган “техник директор” раҳбарлик қилади

Ҳудудий футбол академиялари

Ҳудудий футбол академиялари фаолиятини ривожлантиришнинг қўшимча йўналишлари этиб ҳар бир футбол академияси учун зарур спорт инфратузилмасини яратиш (3 та табиий, 1 та сунъий қопламали футбол майдони, минифутбол, тренажёр ва гимнастика залларини ўз ичига олган 24х60 ўлчамли ёпиқ манеж, 100 ўринли фаоллар зали, 6х15 ўлчамли ихчам сузиш ҳавзаси, 154 ўринли ётоқхона, 8 та ўкув хонаси, спорт тиббиёти ва реабилитация хонаси, 2 та маъмурий хона ва 100 ўринли ошхона) белгиланмоқда.

Шунингдек, футбол-таълим тизимининг барча босқичларини тўлиқ ракамлаштириш орқали инсон аралашувини чеклаш, ўкувчиларни замонавий технологиялар асосида саралашни (селекция) йўлга қўйиш ҳам академия вазифасига киради.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати

2024 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан ҳудудларда футзал жамоалари ташкил этилиши қарорда қайд этилмоқда. 

Шу жумладан, профессионал футбол клублари ҳузурида футзал бўйича асосий, ёшлар ва аёллар жамоалари фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу жамоалар учун замонавий моддий-техника баъзаси яратилади. 

2023 йил 31 декабрга қадар ҳудудлардаги барча стадион ва футбол майдонлари хатловдан ўтказилади. Таълим ва спорт ташкилотлари ҳамда эгаси номаълум стадион ва футбол майдонлари спорт фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланилиш тақиқланади

Фаолиятини якунлаган футболчилар ҳамда “биринчи мураббий” тизими

2024 йил 1 январдан бошлаб профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган футболчи ва мутахассисларга ЎФАнинг ижобий хулосаси асосида хусусий секторда амалга оширадиган футболни ривожлантириш лойиҳалари учун, истисно тариқасида, Марказий банк асосий ставкасида миллий валютада 1,5 млрд сўмгача, 5 йилдан кам бўлмаган муддатда имтиёзли кредит ажратилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб FlFA талабларига мувофиқ “биринчи тренер” тамойили асосида футбол тренерларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Бунда, юқори маҳоратли футболчини босқичма-босқич тайёрлаган тренерлар футболчи билан профессионал фаолияти давомида тузиладиган шартномаларнинг суммалари ҳисобидан муносиб рағбатлантириб борилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика