"Милан" ва "Интер" 605 миллионга янги стадион қуради

Alisher
12 сен 2019, 12:58
"Милан" ва "Интер" биргаликда янги стадион қуришади.

60 минг ўринга мўлжалланадиган стадион клубларга 605 миллион еврога тушади.

Яна 45 миллион маблағ эски стадион бўлмиш "Сан-Сиро"ни бузиш учун йўналтирилади.

Қизиқ бир жиҳат, янги қурилажак стадионнинг ранглари ўзгариб туради.

Ўйингоҳ "Интер" ўйини пайти қора-кўк рангга кирса, "Милан" ўйнаган пайт қизил-оқ рангга бурканади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere della Sera

Сўнгги янгиликлар

Барча ›