"Милан" Тео Эрнандес билан беш йиллик янги шартнома бўйича келишувга эришди
10 фев 2022 13:13
Янгиликлар
"Милан" Тео Эрнандес билан беш йиллик янги шартнома бўйича келишувга эришди
"Милан" ҳимоячи Тео Эрнандес билан янги шартнома бўйича келишувга эришди.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, итальян клуби яқин кунларда 24 ёшли француз билан 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришилганини эълон қилади.
Олдинроқ, футболчига ПСЖ қизиқиш билдирганди, аммо ўйинчи жамоасини ўзгартиришга қизиқмади.
Эрнандес "Милан"га 2019 йилнинг июлида "Реал"дан ўтган эди.
Ҳимоячи 2021/22 йилги мавсум "Милан" таркибида 27та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 8та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар