"Милан" ўз етакчисини 100 млн еврога баҳолади
15 дек 2022 10:41
Янгиликлар
"Милан" ўз етакчисини 100 млн еврога баҳолади
"Россонери" португалиялик учун мўмайгина пул олишни режалаштирмоқда.
"Милан" вингери Рафаэл Леауга Европанинг бир қанча грандлари қизиқиш билдирмоқда. Милан клуби ўз етакчисини 100 миллион еврога баҳолади, деб хабар бермоқда "Manchester Evening News".
Леаунинг "Милан" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Уни кўплаб Европа клублари қўлга киритишга интилмоқда, жумладан, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед".
23 ёшли вингер жорий мавсум миланликлар сафида барча турнирларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар