

Бугун 21 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтиши керак ва шартнома имзоланади. Футболчининг "аждарлар" билан шартномасида бадал пули 60 миллион евро деб кўрсатилган бўлсада, португалияликлар келишувга рози бўлишди. Сабаби, молиявий фэйр-плейни бузмаслик. Яъни, "Порту" июнь охирига қадар ўйинчи сотиш ҳисобига бюджетини кўпайтириши керак.




