UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Левандовски: "Энди гуруҳдаги 1-ўринни нақд қилиб қўйишимиз керак"  0 16:09Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23. ОНЛАЙН ВИДЕО  43 15:58Бельгия терма жамоаси аъзоси: "Ҳар доим чиройли ўйнай олмаймиз"  0 15:45Назорат учрашуви. “Навбаҳор” – “Андижон” 2:0  11 15:30"Барселона" Ансу Фатига янги шартнома таклиф қилади  1 15:00Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: “Сафарда ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчимиз”  29 14:47Жанубий Корея U23 - Ўзбекистон U23. Таркибимиз маълум  41 14:33Гризманн, Асенсио ва Форланни рад қила оладиган Баскониянинг қайсар «қизи» ҳақида сиз билмаган фактлар (мақола)  3 14:32Olamsport: Чагаевнинг жамоадоши Ўзбекистонда шуғулланмоқда, Нурмегомедовнинг режалари ва бошқа хабарлар  0 14:14Карикатура: Манчини "Скуадра Адзурра"ни қайта тикламоқда  0 14:07Вадим Абрамов Бразилия, Сингапур ва "зонтик" ҳақида   52 13:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:21Берлускони: "Милан"ни менга қайтариш керак"  15 13:01«Бунёдкор» ФК мураббийлари учун кўрик-танлов ўтказади  1 12:45Ўзбекистон кубоги финали Тошкентда ўтказилади  40

Милан дербисида "Интер" ишончли ҳисобда ғалабага эришди Янгиликлар

Милан дербисида "Интер" ишончли ҳисобда ғалабага эришди

Италия чемпионати 4-тур доирасидаги Милан дербисини биргаликда кузатиб бордик.

А Серия. 4-тур

"Милан" - "Интер" 0:2

21 сентябрь, 23:45 "Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Бош ҳакам: Даниэле Довери

Гол: Марсело Брозович (49), Ромелу Лукаку (78).

"Милан": Доннарумма, Конти, Мусаккьо, Романьоли, Родригес, Кессиэ, Чалханоглу, Биглия, Сусо, Пионтек, Рафаэл Леау.

"Интер": Ханданович, Асамоа, де Врей, Шкриньяр, Д`Амброзио, Сенси, Брозович, Барелла, Годин, Лукаку, Мартинес.


Милан

Серия А . 4-тур

21/09/2019, 23:45

2
:
0
Тугади

Интер М

Марсело Брозович - 49', Ромелу Лукаку - 78'

Стадион: San Siro, 70440 томошабин

Бош ҳакам: Daniele Doveri

45'
90'
48'  Андреа Конти
64'  Хакан Калханоглу (Лукас Пакета)
72'  Рикардо Родригес (Тео Эрнандес)
83'  Рафаэль Леао (Анте Ребич)
88'  Анте Ребич
49'  Марсело Брозович
49'  Стефано Сенси
71'  Стефано Сенси (Матиас Вечино)
76'  Лаутаро Мартинес (Маттео Политано)
78'  Ромелу Лукаку
78'  Николо Барелла
82'  Николо Барелла (Антонио Кандрева)
82'  Данило Д'Амброзио


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

92. Қарши ҳужумга ўтиб кетган "Интер" футболчиси Кандрева дарвоза томон зарба берди. Унинг зарбаси дарвоза устунига тегди ва ҳисоб йириклашмай қолди.

90. Баҳснинг иккинчи бўлимига ҳакам томонидан 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Милан" ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Теонинг зарбаси эса дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.

83. Ниҳоят Анте Ребич майдонга тушди, у Леауни алмаштирди.

82. Д'Амброзио ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

82. "Интер" таркибида Барелла ўз ўрнини Кандревага бўшатиб берди.

80. Ҳисоб йириклашиши мумкин эди. Политанонинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Доннарумма эса бу вазиятни анча яқиндан кузатди.

78. ГООООООЛ! Ромелу Лукаку бош билан тўпни "Милан" дарвозасига жойлаб қўйди. Ажойиб тўп узатмасини Барелла ижро этди.

76. Антонио Конте навбатдаги ўзгаришни амалга оширди. Фаол ҳаракат қилган Лаутаро Мартинес ўрнига майдонга Политано туширилди.

72. Ҳар икки жамоада ўзгариш. "Интер"да Сенси ўрнига Весино тушган бўлса, "Милан"да Тео Эрнандес Родригесни алмаштирди.

70. "Милан" ҳозирча "Интер"га қарши ҳеч нарса қила олмаяпти. "Интер" ҳимоячилари, айниқса Диего Годин жуда ҳам ишончли ҳаракат қилмоқда.

64. Илк ўзгариш. "Милан" таркибида Чалханоглу ўз ўрнини Пакетага бўшатиб берди.

63. "Милан" ҳозиргача рақиб дарвозаси томонга атиги 1та аниқ зарба берди.

56. "Милан" голдан сўнг вазиятни ўнглашга ҳаракат қилган ҳолда, олдинга силжиди.

49. ГООООООЛЛЛ! Энди қувонса бўлаверади. Марцело Брозович ҳисобни очди. Сенсида эса ассист.

49. Гоооол дея "Интер" футболчилари қувониб кетишди. Ҳакам эса ҳуштак чалиб, VARга мурожаат қилишини билдирди.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи хуштак чалинди ва баҳснинг иккинчи қисми бошланди.

ТАНАФФУС

46. Баҳснинг биринчи таймига ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Милан" ижросида навбатдаги хавфли вазият! Леаунинг жарима майдончаси ичига узатган тўпни Пионтек дарвозага йўллади. Аммо, унинг зарбасига аниқлик етишмади.

40. Сенсининг хатосидан сўнг Сусо "Интер" жарима майдончасигача бориб, хавфли вазият яратди. Аммо, омад "Милан"дан юз ўгирди.

36. Ҳакам VAR ёрдамида вазиятни яна бир ўрганди. Аммо, оффсайд борлиги тасдиқланди.

35. "Интер" футболчиси қайчи услубида "Милан" дарвозасини нишонга олди. Доннарумма эса навбатдаги сейфни ижро этди. Қайтган тўпга зарба берган Лаутаро Мартинес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

34. "Милан" ҳам фаоллашди. Бурчакдан узатилган тўпга Пионтекнинг боши етмай қолди.

- Бу эса Д'Амброзио фойдалана олмаган вазият.

23. Гол демоқчи эдик-у, аммо ҳакам Чалханоғлунинг голини бекор қилди.

21. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Интер" 99%лик вазиятдан фойдала олмади. Дастлаб Доннарумма сейф ижро этган бўлса, Д'Амброзио очиқ дарвозага гол ура олмади.

18. "Интер" футболчилари "Милан"нинг ишончсиз ўйинидан сўнг, олдинга ўтиб кетди. Ромелу Лукаку бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Доннарумма эса вазият қаҳрамонига айланди.

16. Доннарумманинг ишончсиз ўйнаган вазиятини айтмасак, ўйинда ҳозирча хавфли вазият юз бермади.

10. Ортда қолган 10 дақиқада "Интер" нисбатан устунлик қилмоқда. Аммо, улар ҳам айтарли бир ҳавфли вазиятни юзага келтира олишмади.

- "Интер" якунига етган 3та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган, "Милан" эса ортда қолган ўйинларда 2та ғалаба ва 1та мағлубият қайд этган.

4. Ўйин кутилганидек қизғин тарзда бошланди. Лаутаро Мартинес эса ҳозиргина рақибига қарши кескин ўйнади. Ҳакам ўйин бошида карточкага мурожаат қилишни хоҳламади.


1. Ўйинга старт берилди!

- Ассалому алайкум ҳурматли Championat.asia сайти ўқувчилари, бир неча дақиқалардан сўнг бошланадиган Милан дербисини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+1   
22 сен 00:07:33
Invin_attack1
Forza Internazionale
   
26 сен 13:49:57
Fc inter
Yuve bilan ham yaxshi uynaydigan umiddaman
   
22 сен 07:44:18
Музаффар Махмудов
Олга Интер. Омад
   
22 сен 06:12:29
● Kokand_1912 ●
Chiroyli uyin uchun raxmat inter doim galaba tileman
   
22 сен 02:11:53
Javlon(realmadrid)
Korish uchun granada barsa yoki milan derbisi
Derbini tanladim va tanlovda adashmadim zor oyin boldi interni uncha yoqtirmayman lekin bugun interni oyinini korib rostdan futbol korganday boldim kontega qoil qolmay iloji yoq inter va muhlislariga omad
   
22 сен 02:05:53
chL D11Natan
Konte bekorga italyada eng kup maow oliwini kursatyapti qoil 3-4 oyda wunaqa jamoa tuzib quydi yangi uyinchilar blan! Shu yil chempion buladi nassib qisa!
   
22 сен 02:04:30
Davron Narziyev
Milanda ham tunka rahbarlar yig'ilganga uxshaydi shuncha xarajat qilib uyinchi olib kelgandan keyin ularni uyinini kursatib beraoladigan murabbiy ham olib kelish kerakda.
   
22 сен 02:04:03
chL D11Natan
Bundan kura gattuzoga yana imkon berilsa yaxwi edi! Uyin vapwe rasvoyu paslar 4tagacha yetmayapti essiz Milan!
   
22 сен 02:03:38
AcmilanAxcha
Bo'ksni ko'rib mazza qiluvdik Futbolni ko'rib
Kayfiyat 00000% ga tushib ketti. Buyoqda Milan 0;2 Uyoqda Barsa 0;2.
   
22 сен 01:51:26
ODDIY TOMOSHABIN
Chempionlik sari yana bir qadam
   
22 сен 01:50:46
ODDIY TOMOSHABIN
Galaba muborak bolsin inter muxlisariga
   
22 сен 01:49:24
ODDIY TOMOSHABIN
Olga interim
   
22 сен 01:49:23
ODDIY TOMOSHABIN
Olga interim
   
22 сен 01:49:03
ODDIY TOMOSHABIN
Malades inter
   
22 сен 01:45:25
VOLSHEBNIK.BARSA
yuve bilan uyinni kutyapman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг