"Милан" Брандтни нишонга олди

Mirjalol Normatov
25 июл 2021, 12:41
Дортмунднинг "Боруссия"си хавбеки Юлиан Брандт Италияга йўл олиши кутилмоқда.

"Goal" хабарига кўра, "Милан" футболчининг трансфери учун 27 млн евро ишлатишни режалаштирмоқда. Дортмунд клуби эса футболчиси билан хайрлашишга тайёр. "Россонери" марказни кучайтириш учун бор эътиборини қаратган.

25 ёшли германиялик футболчи 2019 йилда "Байер"дан "Боруссия"га ўтганди. Ўша вақтда клуб унинг трансфери учун 25 млн евро сарфлаганди. У жамоаси таркибида 87 ўйинда қатнашиб, 11 гол ва 15 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal