"Милан" "Бетис" ҳимоячиси билан шартнома имзолайди

Sherzod Nurmatov
7 дек 2023, 11:18
Томонлар битим шартларини келишиб олдилар.

"Милан" "Бетис" ҳимоячиси Хуан Миранданинг трансфери борасида келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Футболчининг "вердибланкос" билан шартномаси мавсум охиригача амал қилади. У "россонери" билан 2028 йилнинг июнигача мщлжалланган келишув тузади. Битим суммаси 2 миллион еврони ташкил қилади.

Испаниялик футболчи 2020 йилдан бери "Бетис" сафида тўп тепади. 23 ёшли ҳимоячи ушбу мавсум 12 та ўйин ўтказиб, 1 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›