UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  3 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  41 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   39 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  23 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  665 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2

Микаэль Секейра Ўзбекистон термасини бошқарган бўлармиди? Янгиликлар

Микаэль Секейра Ўзбекистон термасини бошқарган бўлармиди?

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Турон"га қарши баҳсдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.




- Чиройли ўйин бўлди, икки томон ҳам иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди. "Турон" таркибида юқори савияли футболчилар бор. Гарчи улар паст поғонани эгаллаб турган бўлса-да, юқорига кўтарилиши учун имкониятлар етарлича. Футболчиларимдан миннатдорман. Улар рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонда жанг олиб боришди. "Локомотив"ни 3 очко билан табриклайман.

- Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш анъанасидан қутулганингиз билан табриклайман. Иккинчи бўлим бошида Жумабоев ва Амоновнинг майдонга тушгани кўп нарсаларни ўзгартириб юборди.
- Бу режамизда бор эди. Ўйиннинг динамикасини сезган ҳолда биз бунга тайёр тургандик. Шу боисдан уларни тезда захирадан майдонга туширдик. Ўзгаришдан кейин биз доимий кўрсатган ўйинимизни кўрсата олдик.

- Биринчи бўлимда икки жамоа секин ўйнади. Иккинчисида эса икки томон ҳам тез ўйнади.
- Ўйиннинг динамикасига ўзгартириш киритдик, шунингдек, футболчиларнинг жойлашуви ҳам ўзгарди. Биз икки футболчи олдинда, марказда эса 4 футболчини ўйнатишга ҳаракат қилдик. Шу орқали биз уларга блок қўйишга муваффақ бўлдик. Айнан шу натижа олиб келди. Иккинчи бўлимга тушишдан олдин тактикаларни ҳам ўзгартирдик. Футболчилар ҳам бу ғояларга ишонди.

- Сречко Катанецнинг ўйинга келгани қўшимча куч берадими?
- "Локомотив" таркибида яхши футболчилар кўп. Бу барча футболчилар учун сигнал. Демак, биз мавсумни яхши ўтказяпмиз. Таркибимиздаги кўплаб футболчилар термага лойиқ. Ким ўйнаса ҳам Ўзбекистон термасига омад тилайман. Терма чиройли ўйинлар кўрсатиб, ЖЧга чиқишини тилаб қоламан. Ўзбекистонда футболчилар жуда кўп. Уларни тактик томонлама тарбиялаш керак.

- Сречко Катанецнинг вариантига қадар кўплаб комментларда мухлислар Микаэль Секейрани терма бош мураббийи қилиш таклифи билан чиқди. Келажакда Ўзбекистон миллий термасидан таклиф тушса, қабул қиласизми?
- Ўйлаб кўрса бўлади. Бундай имконият бўлиши керак. Мен бу ерга "Локомотив" учун келганман. Барча фикрим шу клубда.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика