UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  65 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  5 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19

Бахтиёр Ашурматов: “Локомотив” билан ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Локомотив” билан ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз”

Про лига 28-туридан ўрин олган “Турон” – “Андижон” (4:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Аввало “Андижон”ни Суперлигага чиққани билан табриклайман. Афсуски, “Андижон” ва “Бухоро” каби Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланма олганимиз йўқ. Шундай бўлсада,  биз охиригача курашамиз ва 25 ноябрь куни Суперлигага йўлланма олиш учун майдонга чиқамиз. Ўйлайманки, ажойиб бўлади. Ҳозирда жамоамиз футболчилари ҳолати жуда яхши. Умид қиламанки, мазкур плей-офф баҳсида ғалаба қозонамиз.

Ушбу баҳсда жамоамиз катта ҳажмдаги ишларни бажарди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди. Сурерлигага тўғридан-тўғри йўлланма олмаганимиз сабаб ғалабадан хурсанд бўлмаслигимиз мумкин. Лекин шу тариқа ҳаракат қилсак, плей-оффда муваффақият қозонамиз. Мавсумдаги охирги ўйинимизда мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришади. Биз эса уларга муносиб жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз.

“Андижон” таркибида Маматказин, Бубанья, Милочко, Эркинов каби бўйдор футболчилари майдонга тушмагани сабаб ўзларининг устунлик томонларидан фойдалана олмади. Бошқача футбол намойиш этди. Бу эса бизга устунлик қилди. 

- “Локомотив”га қарши ўйинда жамоангиз ҳужумкор футбол кўрсатадими?

-  Тошкентликлар сафида юқори савияли футболчилар бор. Юқори прессингга эътибор қаратиб, дарвозамиздан узоқроқда уларни тўхтатишга эътибор берсак, “Локомотив”да индивидуал футболчилар бор ва улар бундан чиқиб кетишлари мумкин. Бу ўйинга қадар уч кун вақтимиз бор ва бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. “Локомотив” иштирокидаги сўнгги баҳсларни кузатиб, тайёргарлик кўрамиз. Ҳужумкор ёки ҳимоявий футбол кўрсатишимиз ўйинга яқин ҳал бўлади. Лекин шуни айта оламанки, жамоамиз ушбу баҳсда жанговар футбол кўрсатади. 

- “Андижон”да жиддий йўқотишлари бор эди. Таркибдаги ўзгаришлар сизни ажаблантирдими?

- Бубаньяни уйига кетгани, Маматказинда сариқ карточкалар кўплиги, Ғуломов нега сафдан чиққани, Эркиновнинг жароҳати ҳақида маълумотлар бор эди. Бу биз учун сюрприз эмасди. Виктор Балютовичнинг ҳимоядаги муаммолар сабаб Милични ҳимояга қўйди. Бу бизга янгилик бўлди дейиш мумкин. Лекин Милични ҳимояда ўйнаши, бизнинг ҳимоячиларимизга фойдали бўлди. Агар у ҳужумда ўйнаганида Полвонов билан яхши вазиятлар яратиши мумкин эди. Лекин бу ўзгаришлар бизга сюрприз бўлмади. Бир сўз билан айтганда, “Турон” ўз иштирокидаги баҳсда ғалаба қозониши эди. Кейинчалик “Бухоро”нинг натижасига эътибор қаратардик. Минг афсуски, Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланма ололмадик. Энди плей-офф орқали вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз. 

- “Турон”даги тақдирингиз Суперлигага чиқишга боғлиқми ёки ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоада қоласизми?

- Буни мавсум якунига етганидан кейин раҳбарият билан келажагим борасида бир тўхтамга келамиз. Ҳозир бу ҳақда ўйлаганим йўқ. Бор эътиборимизни Суперлигага чиқиш учун курашамиз. Шуни айтаманки, “Турон”даги кўп футболчиларни билардим. Лекин иш бошлаганимдан кейин улар билан янада танишиб чиққанимизча, бироз вақт ўтиб кетиб қолди. Буни баҳона қила олмайман. Охирги баҳсларда футболчиларнинг имкониятларини кўриб олдик. Биз ўз ишимизни муносиб бажаримиз керак, қолганини раҳбарият ҳал қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика