UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  23 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Исломбек Исмоилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик" Янгиликлар

Исломбек Исмоилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида "Локомотив"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин "Турон" бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Аввало мухлисларимизга раҳмат айтаман. Шунчалик келиб бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Ўйинга келадиган бўлсак, бошида рақибга қараганда бизда кўпроқ вазиятлар бўлди. Лекин фойдалана олмадик. Жамоам бугун мағлубиятга лойиқ ўйин намойиш қилмади деб ҳисоблайман. Футболчилардан миннатдорман, ўйин давомида улар яхши меҳнат қилишди, кўрсатмаларни бажаришди. Биргина хато ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Истаймизми йўқми, ютқазаётган жамоа олдинга ўтишга ҳаракат қилади. Ҳужумда кўп куч сарфлаб юбордик. Ҳимоядаги хатолар сабабли иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Ўйин томошабоп бўлди, икки томон ҳам очиқ ўйин намойиш қилди.

- Ўзбекистон Кубогида жамоанинг олдига қандай мақсад қўйилган?
- Ҳар бир жамоа ўз олдига юқори мақсадлар қўяди. Биринчи навбатда гуруҳ босқичидан ўтиб олишимиз керак.

- Ўтган мавсум Про-Лигада энг яхши бўлган Абдулазиз Абдурашидхонов бу мавсумда ўзини кўрсата олмаяпти. Балки унга Суперлига даражаси қийин бўлаётгандир.
- Бугун у иккинчи бўлимда майдонга тушди. Ёмон ўйин кўрсатмади. Ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Лекин барибир Суперлига ҳавосига мослашиб кетиш осон эмас. Фаолиятидаги илк мавсумини Про-Лигада ўтказиб, навбатдаги мавсумнинг ўзида Суперлиганинг асосий футболчиси бўлиш учун катта меҳнат талаб қилинади. Қайсидир вазиятларда унга тажриба, маҳорат етишмаяпти. Лекин унинг келажаги порлоқ. Агарда ишлашда давом этса, у "Турон"нинг энг олди футболчиси бўла олади.

- Дарвозабонлар борасида селекция ишлари бўладими? Ушбу мавсумда "Турон" дарвозабонлар сабабли жабр чекмоқда.
- Ҳа, дарвозабонлик чизиғи биз учун энг нозик нуқта. Ўтган мавсум давомида ушбу чизиқ сабабли жуда кўплаб очколар йўқотдик. Ўзимизга мос келадиган дарвозабон излаяпмиз, бу борада ишлар давом этмоқда. Менимча бутун Ўзбекистонда дарвозабонлик муаммо. Яхши савиядаги дарвозабонларнинг эса ўз клублари билан шартномалари бор.

- Ўзбекистон Кубогида ВАР тизимининг йўқлиги қанчалик яхши ёки ёмон?
- Чемпионатда ВАР тизимидан фойдаланилмоқда. Менимча, Ўзбекистон Кубогида ҳам бу тизимдан фойдаланиш керак. Бироқ шу кунга қадар фақатгина "Локомотив"га қарши ўйинимизда ВАР тизими ишлади. Ундан кейинги ўйинларда буни кўрганим йўқ. ВАР бўладими ёки йўқ, вазифамиз - майдонда чиройли ўйин намойиш қилиш.

- Ўзбекистон Кубогида жавоб ўйинлари йўқ. Балки, чорак финалдан бошлаб жавоб ўйинларини ташкил қилиш керакдир?
- ПФЛ карантинни инобатга олиб, бу нарсаларни ҳам ҳисоблаб чиққан. Балки навбатдаги босқичда уй-сафар тизими бўлса, қизиқарлилик ошармиди. Шу орқали мусобақанинг нуфузи янада кўтариларди деб ўйлайман. Бу менинг шахсий фикрим. Аммо нима бўлган тақдирда биз барча ўйинларда иштирок этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика