UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  1 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  43 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13

Бахтиёр Ашурматов: "Бу сенсацион натижа эмас" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бу сенсацион натижа эмас"

"Турон" - "Локомотив" (2:1) Суперлигага ўтиш ўйинидан мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Авваламбор бизга ишонч билдирганликлари учун "Турон" раҳбариятига миннатдорчилик билдиораман. Шунингдек, бутун мавсум давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаган, охиригача ишонч билдирган жонкуяр мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман.

Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, натижани сенсация деб айтмаган бўлардим. Тўғри, "Локомотив" Суперлигада ўйнагани сабаб таркибида маҳоратли футболчилар кўпроқ бўлиши мумкин. Аммо бизнинг жамоада ҳам Суперлига ҳавосини кўрган бир қатор футболчилар бор эди. 

Бугун йигитларга рақибга кўпроқ босим юзага келтиришларини сўрагандим. "Локомотив" сафида Абдумавлон Абдужалиловни ўйнамагани бизга қайсидир маънода қўл келди. Нортожиев яхши даражадаги посбон бўлишига қарамасдан унда ўйин амалиёти камроқ эди.

Сўнгги ўйинларда мардонавор ўйин намойиш этган жамоамиз йигитларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Про-лигада 2-ўрин бой берилган қийин вазиятдан барчамиз биргаликда ҳаракат қилган холда чиқиб кета олдик. "Локомотив" жамоасига ҳам келгусида омад тилаб қоламан. Коростиченко яхши мутахассис, ўйлайман-ки у жамоани янада кучайтира олади.

- Суперлигада шу таркиб сақлаб қолинадими ёки ўзгаришларни амалга оширасизми?

- Селекция ишлари ҳар бир клубда давом этади. Мен ҳозир ваъда беришим мумкин, янги мавсумда бундан-да жанговар жамоа тузамиз. Таркибни сақлаб қолиш ҳақида айтадиган бўлсам, мана шу йигитлар соғлигини хавфга қўйиб бўлса ҳам охиригача курашишдими, уларга албатта имкон берилади. Биз таркибни янада кучайтириш учун бир қатор маҳоратли футболчиларни жалб этишимиз мумкин. Шу ўринда, таркибга маҳоратли футболчиларни жалб этган холда ажойиб жамоа шакллантирган Анвар Бердиевнинг хизматларини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтиш жоиз.

- Иккинчи бўлимда айрим  асосий таркиб футболчиларни захирага олдингиз? Ўйин аввалида қўшимча бўлимлар ва пенальтилар сериясига ҳам жамоани тайёрлаган эдингизми?

- Гапнинг очиғи, биз ўйиндан олдин пенальтилар сериясига алоҳида тайёргарлик кўрмагандик. Сўнги ўйинларда кузатиб жамоа сафида пенальтиларни хотиржам тепа оладиган футболчиларни кўз остимга олиб қўйгандим! Захираларга келсак, иккинчи бўлимда "Локомотив" ҳужумлари янада кучайди. Шу сабабдан ҳужумчининг ўрнига Жасур Ўриновни тушириб марказни мустаҳкамлашга ва натижани ушлаб қолишга уриндик. Бу қарор ўзини оқлади.

- "Қўқон-1912"дан истеъфога чиқарилганиз сабаб "Турон"ни Суперлигага олиб чиқиб ниманидир исботлашга ҳаракат қилдингизми?

- Кимгадир ниманидир исботлашдан кўра, ҳозир бизга ишонч билдирган "Турон" раҳбариятига ва ажойиб мухлисларига миннатдорчилик билдирган бўлардим. Биз йўл қўйилган қониқарсиз натижалардан тўғри хулоса чиқарган холда охиригача курашиб Суперлига йўлланмасини ҳал қила олдик. 

- Рақиб сафида асосий дарвозабон ўйнмаслигини аввалдан билганмидингиз? Ўйинга сиз танлаган тактика шундан далолат бераётганди...

- "Локомотив" кучли жамоа бўлса, бу бизнинг ҳимоявий ўйин кўрсатишимиз кераклигини англатмайди. Биз ўйинга ҳужумкор услубни танладик, керак пайтда ҳимоялана олдик. Ғалаба бутун жамоаники.

- Собиқ жамоангиз "Қўқон-1912"дан ҳам футболчилар жалб этиш режада борми?

- “Қўқон-1912"да ажойиб таркиб бор эди. Афсус, жамоа Про-лигага тушиб кетди. Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов, Қувондиқ Рўзиев каби футболчиларни марказда ҳар бир жамоа кўришни истайди. Биз "Қўқон-1912" раҳбариятига чиқамиз, агар футболчиларни шартномаси тугаган бўлса таркибга жалб этамиз. Агар футболчиларнинг ўзи ҳам буни истаса, албатта таркибимизда улар учун жой бор.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика