UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0

Микаэль Секейра: "Локомотив" яна бир бор ўзининг яхши ўйинини намойиш этди. Афсус, ғалабани ушлаб қола олмадик" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Локомотив" яна бир бор ўзининг яхши ўйинини намойиш этди. Афсус, ғалабани ушлаб қола олмадик"

Coca-Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Локомотив" - АГМК (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда чиройли ўйин бўлди. "Локомотив" яна бир бор ўзининг яхши ўйинини намойиш этди. Афсус, ғалабани ушлаб қола олмадик. Лекин ўйин жараёнида тактик жиҳатдан жуда тўғри ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. 

- Азизбек Амонов вазиятларни голга айлантира оладиган ҳужумчи. Тўғри у гол урди, лекин Абдухолиқов майдонга туширилгач жамоа ҳужуми кучайди. Шу ҳақида фикрингиз?

- Бу ҳам бир вариант, Азизбек Амонов ўз ишини тўғри бажармоқда. У чап томонда ҳам, ўнг томонда ҳам ўзини кўрсатиб келмоқда.

- Гол ўтказиб юборилган вазиятда ҳимоячилар ўйиндан ташқари вазиятга ишониб қолишдими?

- Эътибор берган бўлсангиз, байроқни кўтарганидан сўнг жамоамиз тўхтаб қолди. Агар кўтармаганида ўз ишини охиригача етказарди. Иккиланиш вазияти бўлиб қолди, хатога йўл қўйдик.

- Жамоа кўпроқ 3 марказий ҳимоячи услуби билан ўйнамоқда. Аутсайдер жамоаларга қарши ўйинда бу услуб панд бериб қолмасмикан?

- Йўқ, бу муаммоли вазият эмас. Биз ҳар бир ўйинга ҳар-хил услуб билан майдонга тушамиз. 

- Ён ҳакам байроқни гол бўлганидан кейин кўтарди. Футболчиларнинг тўхтаб қолиши бу профессионализм билан боғлиқми?

- Одатда байроқни кўтараётганда зарба йўлланганидан сўнг кўтариш керак. Кўпчиликнинг айтиши бўйича, байроқ зарбадан олдин кўтарилган ва шу сабаб футболчилар тўхтаб қолган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика