UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  1 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  4 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  2 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  2 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  6 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  8

Мэйсон Гринвуддан барча айбловлар олиб ташланди. Футболчи зўрлаш ва тан жароҳатлари етказишда айбланганди Янгиликлар

Мэйсон Гринвуддан барча айбловлар олиб ташланди. Футболчи зўрлаш ва тан жароҳатлари етказишда айбланганди

Барча айбловлар Мэйсондан олиб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь ойида Мэйсон Гринвуд ўзининг қиз дўсти Харриет Робсоннинг айбловларидан сўнг қамоққа олинганди. Жабрланувчи қиз Гринвудга зўрлаш ва унинг жонига тажоввуз қилиш айбини қўйганди ва ушбу ҳолатга алоқадор суратлар ва аудиоёзувларни интернетга чиқарганди.  Шундан сўнг "Юнайтед" Гринвудни жамоа машғулотлари ва ўйинлардан четлатганди. 2022 йилнинг 2 февраль куни футболчи гаров эвазига озодликка чиқарилганди. Октябрь ойида эса жабрланувчи қиз билан алоқа қилгани учун яна қамоққа қайтарилганди. 

Бугун эса Катта Манчестер полицияси Гринвудга қўйилган айбловларни олиб ташлади. 

"2022 йилнинг январь ойида очилган жиноят иши тўхтатилади. Ушбу воқеани ОАВ кенг ёритганлиги сабабли, биз ушбу маълумотни эълон қилишни маъқул топдик", -дейилади полиция баёнотида. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика