UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (матнли транлсяция)  13 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  61 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  5 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 2:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  5 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  14 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3

“Металлург-W” биринчи марта чемпионатда “Севинч”ни таслим этди Янгиликлар

“Металлург-W” биринчи марта чемпионатда “Севинч”ни таслим этди

Бугун Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида аёллар футболи бўйича XXIII Ўзбекистон чемпионатининг марказий учрашуви бўлиб ўтди.

Унда амалдаги чемпион, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиба – Қаршининг “Севинч” жамоаси сўнгги йиллардаги асосий рақиби Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилди. Мазкур учрашувгача бекободликлар Ўзбекистон миллий чемпионатларида ҳали “Севинч” устидан ғалабага эришмаганди. Бу гал эса, сафарда – рақибнинг майдонида “Металлург” тарихий ғалабани қўлга киритди ва чемпионатдаги пешқадамлик мавқеини мустаҳкамлаб олди.

Хабарингиз бор, мазкур жамоалар бу йилги мавсум арафасида пойтахтимиздаги ЖАР стадионида Ўзбекистон Суперкубоги мусобақасида тўқнаш келишганди. Гарчи учрашувда бекободликлар пенальтидан ҳисобни очишган бўлишса-да, якунда йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйганди. Биринчи бўлимда тенг курашган, иккинчи тайм бошида ҳисобни тенглаштириш учун жуда қулай имкониятларга эга бўлган “Металлург-W” аъзоларига жисмоний тайёргарлиги панд берганди. Ўшанда жамоа бош мураббийи Шерали Бобоқулов клубнинг 8 нафар асосий ўйинчилари қитъа чемпионатидан узоқ парвоздан етиб келишганлиги, чарчоқ, Осиё чемпионатида кун ора майдонга тушиб, тўртта баҳсда тўп суришганлиги боис толиқиш Суперкубок натижасига салбий таъсир кўрсатганлигини айтиб ўтганди.


Бу фикрларнинг қанчалик тўғрилиги бугунги сафар ўйинида қайд этилган натижада ўз аксини топди. “Севинч”нинг ёш, ғайратли қизлари учрашувнинг илк дақиқаларидан юқори тепмни сақлаган ҳолда, ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди. Аммо “Металлург-W” устозлари ҳамда таркибдаги тажрибали ўйинчиларнинг ёш жамоадошларига бериб борган зарур кўрсатмалари туфайли тез орада ўйин тенглашди. Бекободликлар қарши ҳужумларда мезбонларни тер тўкишга мажбур этишди. Ўйиннинг 23-дақиқасидаёқ пойтахт вилояти вакиллари ҳисобни очишлари мумкин эди. “Металлург-W” тўпурари Людмила Карачик мезбонлар посбони билан яккама якка чиқиб, зарба берди. Лайло Тиловова бугунги кунда мамлакатимизнинг биринчи рақамли дарвозабони эканлигини исботлади ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Орадан кўп ўтмай Маҳлиё Сарикова, Феруза Турдибоева, Дилдора Нозимоваларда қулай имкониятлар бўлди. Қанотларни фаол ишга солган бекободликлар босимни янада оширишди. Мезбонлар қийинчилик билан ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб туришди. Биринчи таймда жамоалар 0:0 ҳисобида танаффусга чиқиб кетишди.


Иккинчи тайм аввалида ҳам бекободликлар ташаббусни қўлдан бой беришмади. Оқибатда юқори босим “Севинч” сардори Камола Рисқиевага қимматга тушди ва у иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдонни тарк этди. Сон жиҳатидан устунликка эга бўлган “Металлург-W”нинг вазифани амалга ошириши енгиллашди. Кутилган гол эса учрпшув тугашига 10 дақиқа қолганда жаримадан киритилди. Стандарт вазиятдан амалга оширилган комбинацияни Людмила Карачик гол билан якунлади – 0:1.
Бекободликлар учрашув охиригача мазкур ҳисобни сақлаб қолишди ва клуб тарихида миллий чемпионат ўйинларида “Севинч”ни биринчи марта, бунинг устига сафарда мағлубиятга учратиб, чемпионатда ишонч билан карвонбошиликни давом эттиришмоқда.



“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) – 0:1 (0:0). 27.04.2017. Қарши шаҳри, “Геолог” стадиони.
Ҳакамлар:
Анна Сидорова (Тошкент), Кристина Середа (Бухоро), Хусниддин Баҳодиров (Тошкент), Зилола Раҳматова (Қарши).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент)
ЎзАФА вакили: Эльмира Ғуломова.
Гол: Людмила Карачик (80).
“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, Камола Рисқиева (с), 9.Мафтуна Шойимова, 10.Ильвина Аблякимова, 11.Шаҳзода Жамолова, 15.Шаҳноза Қурбонова, 17.Танзила Зарбиева, 20.Севара Нормуродова, 23.Мафтуна Панжиева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.
Заҳира: 16.Мафтуна Жонимқулова, 3.Шоира Қултўраева, 6.Феруза Бобохўжаева, 7.Олия Аҳмедова, 14.Гулзода Амирова, 27.Шодия Тошева.
“Металлург W”: 1.Гуландом Бойматова, 3.Зумрад Назарова, 6.Ирода Турдалиева, 7.Маҳфуза Туропова, 9.Маҳлиё Сарикова (с), 10.Феруза Турдибоева, 11.Дилдора Нозимова, 17.Людмила Карачик, 21.Холида Дадабоева, 22.Мавлуда Мунавварова, 77.Нозима Камолтоева.
Заҳира:  30.Зиёда Ирисбоева, 4.Насиба Ҳожиева, 18.Юлдуз Набиева, 20.Лутфинисо Ҳамидова, 23.Диёра Ҳабибуллаева, 25.Диёра Эркинова.
Огоҳлантиришлар: Камола Рисқиева (42), Илвина Аблякимова (49), Мавлуда Мунавварова (86).
Четлатиш: Камола Рисқиева (52).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика