"Металлург" Туркияда йиғин ўтказади
24 дек 2021 14:01
Янгиликлар
"Металлург" Туркияда йиғин ўтказади
Бекободнинг "Металлург" жамоасининг янги мавсумга тайёргарлик режаси маълум.
Бу ҳақида спорт директори Роман Черников сайтимиз мухбири билан бўлган интервьюда тўхталиб ўтди.
"Биз 11 январдан йиғинга киришамиз. 20 январдан 1 февралгача Тошкентда, 3 февралдан 18 февралгача Анталияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб борамиз. Ислом Исоқжонов ва Хакимхон Аъламхонов билан шартнома туздик. Александр Лобанов билан келишувни узайтирдик",- дейди Черников.
Фикрлар