Райян Мессининг кейинги жамоаси маълум. Томонлар уч йиллик шартнома бўйича келишиб олишган

Omonjon To`xtamirzayev
20 авг 2024, 12:07
Франциянинг "Страсбург" клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 17 ёшли ярим ҳимоячи Райян Месси билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Маълум бўлишича, футболчининг шартномаси 2026/2027-йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Трансфер суммаси 1.5 млн евро.

Ўтган мавсум ёш иқтидор соҳиби учун профессионал футболдаги биринчиси бўлди. У Франциянинг Учинчи дивизиони вакили "Дижон" таркибида 4 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Эътиборлиси, ўша гол туфайли Райян клуб тарихида энг ёш гол муаллифи сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Шу йилнинг май ойида Месси Франция термаси сафида Кипрда бўлиб ўтган Европа Чемпионати U-17да қатнашди.

Аввалроқ, футболчига Европанинг "Бавария", "Боруссия" (Дортмунд) ва "РБ Лейпциг" сингари клублари томонидан қизиқиш борлиги маълум қилинганди.

Ўтган мавсум Лига 1да "Страсбург" 39 очко билан 13-ўринни эгаллаган.


"Ал Насср" Роналдунинг ёнига Мессини олиб келса ҳам, "Ал Ҳилол"ни енга олмайди"

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: rcstrasbourgalsace.fr