

Мессининг жорий мавсум ЛаЛига доирасида жарима зарбасидан урган голлари сони 6тага етди. Шундай қилиб, аргентиналик форвард Испания чемпионатида бир мавсум давомида жарима зарбасидан 6та гол урган сўнгги 12 йилликдаги биринчи футболчига айланди. Сўнгги марта Роналдиньо 2006/07 мавсумда 6 марта жарима зарбасини голга айлантирган эди.

Месси жорий мавсум ЛаЛиганинг 28та учрашувида майдонга тушиб, 32та гол урди ва 12та голли пас берди.



