Месси ПСЖда собиқ жамоадошини кўрмоқчи
09 ноя 2021 08:55
Янгиликлар
Месси ПСЖда собиқ жамоадошини кўрмоқчи
“Барселона”нинг чап қанот ҳимоячиси Жорди Альба фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин.
“El Nacional” манбасига кўра, парижликлар ҳужумчиси Лионель Месси собиқ жамоадошини ПСЖда кўришни истамоқда. “Барса” эса молиявий ҳолатни яхшилаш ва ҳимоя чизиғини ёшартириш мақсадида Альба бўйича яхши таклиф келиб тушса, уни қўйиб юборишга тайёр.
32 ёшли фулбек 2012 йилдан бери “кўканорранглилар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар тузилган. Испанияликнинг трансфер нархи эса 15 млн еврога баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар