Месси "Осасуна"га қарши баҳс олдидан умумий гуруҳга қайтди

Aslanov Jasurbek
25 апр 2017, 17:12
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Осасуна"га қарши ЛаЛиганинг 34-тур учрашуви олдидан машғулотда иштирок этди.

29 ёшли аргентиналик олдинроқ тренажор залида шуғулланганди ва унинг эртанги ўйинда иштироки сўроқ остида эди, бироқ 25 апрель куни Месси умумий гуруҳга қайтди.

Жереми Матьё, Алейкс Видаль ва Рафинья аввалгидек жароҳатини даволамоқда. Ўйинни Неймар ҳам ўтказиб юборади.

Олдинроқ "Реал"га қарши баҳсда Месси тишидан айрилгани ҳақида айтилган эди.

"Барселона" - "Осасун" учрашуви 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca