Месси кўришида нуқсони бор болакайларга “ақлли кўзойнаклар”ни совға қилди

Eldor Akmurzayev
10 сен 2020, 20:45
“Барселона” сардори навбатдаги яхшиликка қўл урди.

Футболчи кўришида нуқсони бор болалар билан учрашди ва уларга “ақлли кўзойнаклар”ни ҳадя қилди. 11 нафар болакай олдидаги нарсалар, юз, ранг, маҳсулот, пул белгилари, шунингдек, матнларни ўқий оладиган сунъий интеллектга эга янги қурилмага эга бўлишди. Ҳар бир кўзойнакнинг нархи эса 4.000 доллардан ошади.

“Ушбу қурилма ҳар бир боланинг ҳаётини ўзгартиради. OrCam элчиси эканлигимдан фахрланаман ва кўпчиликка ёрдам беришимиз мумкин”, дейди Месси.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: isport.ua

Сўнгги янгиликлар

Барча ›