UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  1 13:01"Барселона" Влаховични Левандовскининг вориси сифатида кўрмоқда  6 12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   6 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  0 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  5 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  43 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  9 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  2 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  8 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  3

Илёс Зейтуллаев: "Бугунги уч очконинг қиймати олтинга тенг эди. Биз ҳафа қилган "болбой" йигитчага дастхатлар туширилган футболка совға қиламиз" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Бугунги уч очконинг қиймати олтинга тенг эди. Биз ҳафа қилган "болбой" йигитчага дастхатлар туширилган футболка совға қиламиз"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашувидан сўнг (2:0) мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Жуда ҳам эмоционал ҳолат. Ушбу ғалабани узоқ вақт кутдик. Бутун жамоа бўлиб ўз мақсадимиз сари интилмоқдамиз. Раҳбарият бизни қўллаб қувватлаб тураётгани учун раҳмат. Жамоани ҳам табриклайман. Биз ажойиб ўйин ўтказдик. Бу жамоавий ғалаба.

- Жамоа бугун жуда курашувчан футбол намойиш этди. Жамоангиз бугунги баҳсда асосан узун паслар ва стандарт вазиятлар орқали рақибга дарвозасига хавф туғдирди. Бу услубни кейинги учрашувларда ҳам қўллайсизми?

- Бугун ғалаба қозониш муҳим эди. Мен ҳеч қандай ўзгача услуб йўқ. Вазиятдан келиб чиқиб иш тутамиз. Бугунги учрашувдаги уч очконинг қиймати олтинга тенг эди. Футбол ўйнашда давом этдик холос. Биз айрим бир жиҳатларда ўзгариш қилдик. Рақибни ҳам ўрганиб чиққандик. Биз ҳар доим бундай футбол намойиш этмаймиз. Бугун рақибни кўп жиҳатларга енга олдик. Узун паслар ва тезлик. Агар мен оддий футбол мухлиси бўлганимда, бугунги баҳсни яна бир маротаба томоша қилган бўлар эдим. "Андижон" жамоаси ҳам жуда кучли ва яхши шакилланган.

- "Бунёдкор" жамоаси иккинчи даврага қандай тайёргарлик кўргани ҳақида гапириб ўтсангиз? Ёзги танаффусда жамоа ҳақида кўп маълумот бўлгани йўқ.

- Йиғинлар ажойиб ўтди. Йигитлар ҳам кўп меҳнат қилишди. Уларга миннатдорман. Футболчиларим жисмоний ҳолатини анча яхшилаб олди.

- Айнан бугунги учрашув олдидан. Қандайдир тактик экспериментларга қўл урдингизми? Айнан "Андижон" жамоасига қарши қандай тайёргарлик кўрдингизлар?

- "Андижон" жамоаси шакилланган футбол намойиш этишидан хабарингиз бор. Улар бу жабҳада чемпионатимиз етакчилари деган бўлардим. Катта ўзгаришларга қўл урганимиз йўқ. Ягона ўзгаришлар иккинчи тўпларга эгалик қилиш муҳим эканлигини айтганим бўлди. Кўп футболчиларимиз бугун яхши ўйин ўтказишди. Тўпни ўз назоратимизга олганимиздан сўнг кўпроқ вертикал футбол ўйнашни бошладик.

- Биринчи бўлимдан сўнг эса ўзгаришларга қўл урдингизми?

- Дастлабки таймни ҳам яхши ўтказдик деб айта оламан. Рақиб қандай жамоа эканлигини билар эди. Майдон ўртасида бироз имкониятни бой берди. Рақиб майдон марказидаги тўпларга кўпроқ эга чиқаётган эди. "Андижон" ҳужумчилари ярим ҳимоячилар қисқа паслар орқали ўйнамаслигини, қисқа паслар ўрнига узун пасларни ҳуш кўришидан хабаримиз бор эди. "Андижон" ҳужумчилари жуда тезкор ва бу уларнинг кучли жиҳати. Икки ҳимоячимиз жуда стабил ўйин намойиш этишди ва ўз вақтида ҳужумга ҳам ёрдам беришди. Бугун рақиб дарвозаси олдида кўп вазиятлар ярата олдик.

- "Бунёдкор" жамоаси ёзги трансфер ойнасида анча акти бўлди. Олимпия терма жамоасида сафида тўп тепадиган ва Олимпия ўйинларида иштирок этган ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Ушбу футболчилар жамоани кучайтира олиши шубҳасиз. Бироқ жамоанинг энг катта иқтидорларидан бири Маҳмуд Маҳамаджонов "Пахтакор" сафига ўтиб кетди. Бунга нима сабаб бўлди? Маҳамаджонов жамоангизнинг энг муҳим ўйинчиларидан бири эди.

- Бу Маҳмуднинг шахсий қарори эди. Мен уни жамоада қолишини истаётгандим. У жуда муҳим футболчилиги аниқ эди. Футболчи ўзи жамоада қолишни истамаса, уни мажбурлаб ушлаб туришдан маъно йўқ. Маҳмудга омад тилайман. Бу саволингизни футболчининг ўзига ҳам бериб кўринг. У ҳам шу жавобни айтади.

- Жамоа қишда харид қилган икки нафар легионери Зелкович ва Йовичлар билан шартномани бекор қилди. Шунингдек, жамоага Луис Каччори, Итсуки Урата, Андрия Филиппович каби янги легионерлар қўшилди. Ёзда харид қилинган уч нафар ҳорижлик футболчининг қишда харид қилинган легионерлардан нима фарқи бор? Балки янги легионерлар улардан кучлироқдир? Масалан тезлик ёки жисмоний ҳолати бўйича? Йович ва Зелкович жамоадан кетиши ва уларнинг ўрнига янги легионерлар келишининг сабаби нимада?

- Бизнинг клубда селекция ишлари билан шуғулланадиган инсонлар бор. Мен штабим билан бизга қайси позициядаги ўйинчилар кераклигини айтаман. Улар эса бизга вариантларни таклиф қилишади. Янги легионерларимиз бугун яхши ўйнашди. "Бунёдкор"да селекция ишлари билан банд бўладиган инсонлардан бу ҳақда сўрасангиз тўғрироқ бўладий- Бизнинг клубда селекция ишлари билан шуғулланадиган инсонлар бор. Мен штабим билан бизга қайси позициядаги ўйинчилар кераклигини айтаман. Улар эса бизга вариантларни таклиф қилишади. Янги легионерларимиз бугун яхши ўйнашди. "Бунёдкор"да селекция ишлари билан банд бўладиган инсонлардан бу ҳақда сўрасангиз тўғрироқ бўлади.

- Биринчи бўлим сўнгида "болбой" яъни тўпни бериб турувчи йигитчаларнинг бири "Андижон" футболчисига тўпни тезкорлик билан етказганида, сиз ва жамоага масъул яна бир шахс "болбой"га бақирдингизлар. Бу жуда хунук ҳолат эди. Тўғри, футбол жуда эмоционал ўйин аммо ёш болакайга бундай бақириш жуда нотўғри деб ўйлайман. Баҳс сўнгида ушбу болакайдан узр сўраганингизни ҳам кўрдим. Рўй берган нохуш ҳолатга изоҳ берсангиз?

- Биринчи навбатда ушбу йигитчадан кечирим сўрадик. Гапингиз тўғри, бу чиройли ҳолат эмас. Футбол бу ҳиссиётларга тўла спорт тури. Ёш йигитчага футболчилар дастхати туширилган футболкани совға қиламиз.






Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика