

Баҳсда тўп киритган ва ассистга эришган Лионель Месси мусобақадаги умумий голларини 10 тага, голли пасларини эса 7 тага етказган ҳолда 17 очко жамғарди. У бу борада Гжегож Лято (Польша) билан тенглашди.
"Гол+пас" системаси бўйича Мессидан олдинда фақатгина уч футболчи бор: Мирослав Клозе (Германия, 16+3), Герд Мюллер (Германия, 14+5) ҳамда Роналдо (Бразилия, 15+4).



