Месси "Интер Майами" учун қачон дебют қилади?

Mirjalol Normatov
20 июн 2023, 22:51
Лео Месси бир ойдан кейин "Интер Майами" учун дебют қилиши мумкин.

Клуб президенти Хорзе Маснинг маълум қилишича, аргентиналик футболчи 21 июль куни жамоадаги илк ўйинида қатнашиши кутилмоқда.

"Биз стадионимизда ўриндиқларни кўпайтириш бобида шартнома ҳам имзоладик. Яқин 4 ҳафта ичида ушбу ишларни амалга ошириш учун ҳаракат қиляпмиз.

Ҳар бир ўйин учун чипталар сотиб бўлинган. Ҳатто чипталарга бўлган талаб 10 бараварга ошган", - деди Мас.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Guardian